Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти  Нур-Султанда ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этади

11 Октябрь 2021 13:07

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 13 октябр куни Нур-Султанда бўлиб ўтадиган «Париж келишуви ва Қозоғистоннинг углерод бетарафлиги мақсадларига эришиш йўллари» халқаро конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Тадбирнинг мақсади - 2060 йилгача Қозоғистонда углерод нейтраллигига эришиш йўллари, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларнинг устувор йўналишлари ва углерод нейтраллигига ўтиш учун катта маблағ жалб этиш муҳимлигини муҳокама қилиш.

Aнжуманда БМТнинг юқори лавозимли расмийлари, халқаро экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти, молия институтлари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этади.


Калит сўзлар: Ақорда,
Юқорига