Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Мўғулистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

13 Октябрь 2021 19:16

NUR-SULTAN.Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳрига расмий ташриф билан келган Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэгни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев қозоқ-мўғул муносабатлари жадал ривожланаётгани ҳақида гапирди.

«Мўғулистон – бизнинг ишончли ва стратегик шеригимиз. Мамлакатларимизни умумий тарих бирлаштиради. Биз мўғул халқига ва Сизнинг мамлакатингизга алоҳида ҳурмат билан қараймиз. Сизлар ҳар доим бизнинг халқаро ташаббусларимизни тушунасиз ва қўллаб-қувватлайсиз. Биз халқаро платформаларда ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Менимча, биз бу ҳамкорликни амалда янада оширишимиз ва кучайтиришимиз керак. Бу биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликка тегишли. Биз транспорт логистикасини яхшилашимиз керак», - деди Президент.




Давлат раҳбари мавжуд икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини максимал даражада оширишга чақирди.

«Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатингиз раҳбарияти ва мўғул халқига этник қозоқларга кўрсатилаётган ҳурмат ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, Мўғулистон қозоқларининг тили, маданияти ва урф-одатларини асраб-авайлаш бўйича яқин ҳамкорлигимиз давом этади. Бу – Сизнинг давлатингиз олиб бораётган миллий сиёсат натижасидир. Мен буни катта миннатдорчилик билан қайд этмоқчиман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.




Мўғулистон Ташқи ишлар вазири қабул учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик билдирди ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг саломини етказди.

«Президентимизнинг самимий саломларини етказишни катта шараф деб биламан. Мўғулистон ва Қозоғистон яқин қўшнилар. Қозоғистон Республикаси билан муносабатларнинг ривожланиши Мўғулистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. Биз бу муносабатларни янада фаоллаштиришга интиламиз. Келаси йили биз мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонлаймиз», - деди Батмунх Батцэцэг.




Учрашув якунида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий ташриф билан мамлакатимизга ташриф буюришни таклиф қилди. Давлат раҳбарининг фикрича, бу расмий ташриф Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки беради.


Калит сўзлар: Ақорда, Халқаро алоқалар, Қабул,
Юқорига