Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи бошланди

17 Август 2021 09:31

NUR-SULTAN. Kazinform -Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи бошланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Мовий уйда расмий маросим билан бошланди.






Қозоғистон Президентини Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин тантанали кутиб олди ва ҳурмат кўрсатди.

Қозоғистон ва Жанубий Корея давлат мадҳиялари ижро этилгач, давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафидан ўтиб, икки давлат байроқларига таъзим қилиб, расмий делегациялар аъзоларини таништирдилар.

Ундан кейин Қасим-Жомарт Тоқаев фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди.

Аввалроқ, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикасига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.













Калит сўзлар: Ташриф,
Юқорига