Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбил вилоятидаги портлаш ҳақида: Вазият назорат остида

27 Август 2021 09:31

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterдаги саҳифасида Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисмда содир бўлган портлаш оқибатларининг бартараф этилиши ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар, шифокорлар ва барча сафарбар қилинган одамлар фаол ишламоқда. Афсуски, жабрланганлар сони ортиб бормоқда. Аммо вазият назорат остида. Тараз ва қишлоқлар аҳолиси хотиржам ва эҳтиёткор бўлишлари керак», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча соат 19:00 атрофида Жамбил вилояти Байзақ туманидаги ҳарбий қисм омборларидан бирида ёнғин содир бўлган.

Жабрланганлар сони 66 та кишига етди. Уларнинг аксарияти енгил жароҳат олган, фақат 2 та кишининг аҳволи оғир.


Калит сўзлар: Ақорда,
Юқорига