Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Европа Кенгаши Президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

27 Август 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Европа томонининг ташаббуси билан Қасим -Жомарт Тоқаев Европа Кенгаши Президенти Чарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентлар Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашдилар. Чарль Мишельнинг илтимосига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистон бўйича Қозоғистоннинг позициясини билдирди. Давлат раҳбарининг айтишича, жаҳон ташкилотини қўллаб -қувватлаш мақсадида БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонасини Алматида вақтинча жойлаштиришга қарор қилинган.

Қвасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, Қозоғистондаги афғонистонлик талабаларга ҳам тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Президентнинг фикрича, Қозоғистон ва Европа Кенгаши Афғонистон масаласида, жумладан, Афғонистонда ҳам яқин муносабатлар ўрнатиши мумкин. Таъкидланишича, Қозоғистон Европа Иттифоқи фуқароларини эвакуация қилаётган самолётларга ўз аэропортларида ёнилғи қуйишга рухсат берган.

Томонлар ноқонуний миграция, наркотрафик, одам ва қурол савдосининг олдини олишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Қозоғистоннинг дипломатик ва бошқа тармоқ идоралари ушбу масалалар бўйича Европа Кенгашига маслаҳат ёрдами кўрсатиши мумкин.

Президент Афғонистондаги вазият барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилгандан кейин барқарорлашишига умид қилмоқда. Бу урушдан зарар кўрган барча афғонларнинг манфаати.

Европа Кенгаши Президенти мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдирди ва Афғонистон билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича умумий фикрга эга эканликларини қайд этди. Чарль Мишель йил охиригача Қасим-Жомарт Тоқаев Брюсселга ташрифи чоғида шахсан учрашишига умид билдирди. Ташриф чоғида у Қозоғистон ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашишларини айтди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига