Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакалани қабул қилди

19 Август 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакалани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тери Хакалани Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Тери Хакала Қасим-Жомарт Тоқаевга Европа Кенгаши Президенти Чарль Мишелнинг саломини етказди. Унда айтилишича, Кенгаш раҳбари шу йилнинг охиригача Қозоғистон Президентини Брюсселга таклиф қилади.

Президент Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан стратегик ҳамкорлигини юқори баҳолади. 2020 йил март ойида кучга кирган кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бу муносабатларга янги туртки берди.






- Биз Европа Иттифоқи билан интенсив савдо -иқтисодий ва сармоявий алоқаларни қадрлаймиз. Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкори ҳисобланади. 2020 йил натижаларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш 24 миллиард долларга яқинлашди, - деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари ва Европа Иттифоқининг Махсус вакили инқироздан кейинги даврда, айниқса, қайта тикланадиган энергия, юқори технологиялар, инфратузилма ва соғлиқни сақлашга алоҳида устуворлик берилишини таъкидлади.

Халқаро кун тартибини муҳокама қилиш чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистондаги ҳарбий ва сиёсий вазият тез ўзгариб бораётганидан ташвиш билдирди. Президентнинг сўзларига кўра, бу вазиятнинг оғирлигини зиддиятли ҳудудга яқин жойлашган Марказий Осиё давлатлари ҳис қилмоқда.

Томонлар Афғонистоннинг бутун ҳудудида вазиятни барқарорлаштириш, жамоат тартибини ўрнатиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳамда одамларни Кобул халқаро аэропортидан тўсиқсиз эвакуация қилиш юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон Президенти ва Махсус вакил, бу масаланинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари ва Евросиё Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.






Тери Хакала Женевада Қозоғистон раислигида ЖСТ ташкилотининг вазирлар конференциясини қўллаб -қувватлашини билдирди.

Музокаралар чоғида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлиги ва истиқболлари, жумладан, Туркманистонда давлат раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви натижалари юзасидан фикр алмашилди.


Калит сўзлар: Ақорда, Халқаро алоқалар,
Юқорига