Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон Президенти бундан кейин қандай сиёсат олиб борилишини маълум қилди

21 Январь 2022 14:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев жамиятни сиёсий трансформация ва модернизация қилиш сиёсатини давом эттиради. Қозоғистон Президенти бизнес вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат ва бизнеснинг конструктив ҳамкорлиги ижтимоий барқарорлик учун мустаҳкам замин яратади, бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ва, албатта, сиёсий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартидир», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари жамиятни сиёсий трансформация ва модернизация қилиш йўлини давом эттиришини таъкидлади.

«Яқинда мен сиёсий ўзгаришларнинг асосий йўналишидан чекиниш бўлмайди, деган баёнот билан чиқдим. Мен Давлат раҳбари сифатида жамиятимизни сиёсий трансформация қилиш ва модернизация қилиш сиёсатини давом эттираман. Шунинг учун биз иқтисодий ислоҳотлар дастурини биргаликда ишлаб чиқишимиз керак. Ислоҳотлар йўналиши белгилаб берилди. Бозор, ижтимоий йўналтирилган ва диверсификацияланган иқтисодиётга ўтилади», — дея қўшимча қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Калит сўзлар: Янги Қозоғистон, Жамият, Бизнес,
Юқорига