Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Беларусь Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

31 Август 2021 15:44

NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Aлександр Лукашенко Қозоғистон-Беларусь муносабатларининг асосий жиҳатларини муҳокама қилишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий соҳадаги ўзаро муносабатларнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Евроосиё ҳудудидаги интеграцион тузилмалар доирасидаги Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат охирида Қасим-Жомарт Тоқаев беларусьлик ҳамкасбини туғилган куни билан самимий табриклади.


Калит сўзлар: Ақорда,
Юқорига