Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти  Афғонистондаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди

16 Август 2021 10:59

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кечадан буён иккинчи марта Афғонистондаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Йиғилишда Бош вазир Асқар Мамин, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, жумладан, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ташқи ишлар, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Хавфсизлик Кенгаши котиби иштирок этди.

Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият билан боғлиқ ҳолда, Қозоғистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фавқулодда чоралар кўриш ва мамлакатимиз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Ҳукуматга Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатиб боришни топширди. Бу мамлакат билан кейинги ҳамкорлик тўғрисида қарор қабул қилиш учун жуда муҳимдир.


Калит сўзлар: Йиғилиш,
Юқорига