Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон  Президенти  3 сентябр куни Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади

31 Август 2021 11:50

NUR-SULTAN. Kazinform - 3 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан видеоконференция шаклида ўтказиладиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ёзди.

Владивостокда ҳар йили ўтказиладиган форумнинг бу йилги мавзуси «Ўзгарувчан дунёда Узоқ Шарқ учун янги имкониятлар». Тадбир давомида Осиё-Тинч океани минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмлари муҳокама қилинади.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига