Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Парламенти Сенатида Европа Иттифоқи вакили билан учрашув бўлиб ўтди

19 Август 2021 15:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати раиси ўринбосари Асқар Шакиров Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб.

Учрашув давомида раис ўринбосари Европа Иттифоқи вакилига Сенатнинг асосий фаолияти ва Президент томонидан мамлакатни модернизациялашни амалга ошириш бўйича қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумот берди.

Сенат раисининг ўринбосари, шунингдек, Қозоғистон демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини, бу мамлакатнинг барча даражадаги ҳамкорликда конструктив мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича деярли барча халқаро ҳужжатларнинг, шу жумладан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 7 та асосий конвенциясининг тўлиқ аъзоси экани қайд этилди.

Учрашувда парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Биз парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳозирги вақтда Европа Парламентида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи дўстлик гуруҳи савдо -иқтисодий, сармоявий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Умид қиламизки, бу ишларнинг фаоллашуви икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга янги туртки беради «,-деди Асқар Шакиров.

Учрашувда томонлар Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Сенат,
Юқорига