Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси Токиога жўнаб кетди

20 Август 2021 11:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, 20 август куни Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси Токиога жўнаб кетди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ХVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

Қозоғистондан: Сиязбек Далиев, Нурали Советканов, Зулфия Габидулина, Роман Агалаков, Алия Рахимбекова, Нурдаулет Жумағали, Ержан Салимгереев (сузиш), Дастан Муқашбеков, Салтанат Абилқасимовна (енгил атлетика), Аманжол Жанбота, Зарина Байбатина, Даулет Темиржан,Даяна Федосова, Ануар Сариев, Ғалимжан Смагуловули (пара дзюдо), Спатай Бибарис (пара каное), Нурлан Домбаев, Нишан Омирали, Камиля Досмалова (пара таэквондо), Давид Дегтерев, Раушан Қойшибаева, Рахмеджан Ҳамаев, Гулбану Абдихаликова, Алина Солодухина(пара пауэрлифтинг) ва Айсулу Жумабаева(пара отиш).

Бундан ташқари, Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ХПҚ) қарори билан қозоғистонлик парадзюдочи Ерлан Утеповга (100 кг) Паралимпия ўйинларига қўшимча йўлланма берилди. Ерлан Утепов - парадзюдо бўйича халқаро спорт устаси, 2019 йилги Осиё ва Океания чемпионати ғолиби.

«Токио -2020 Паралимпия ўйинларида 7 спорт туридан 26 спортчи иштирок этади. Токиодан олдин спортчилар икки ҳафта карантинда бўлишди ва охирги машғулотларини Алмати шаҳри ва Алмати вилоятида ўтказдилар. Спортчилар ўйин олдидан охирги кунларни иҳоталаниб ўтказдилар ва ташқи дунё билан алоқа қилмадилар. Биз «Air Astana« авиакомпаниясига ушбу режимга қатъий риоя этган ҳолда Токио ўйинларига хавфсиз етиб боришимизга ёрдам бергани учун миннатдормиз «, - деди Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби Ерлан Сулейменов.


Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига