Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон орбитадаги сунъий йўлдошлар сони бўйича 30-ўринда

2 Февраль 2022 18:39

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 сентабр ҳолатига кўра, Ер орбитасида 4550 та фаол сунъий йўлдош бор, деб хабар беради Kazinform мухбири Dewesoft тадқиқот гуруҳининг (UCS, ESRI ва Space Foundation маълумотлар базалари асосида) статистик маълумотларига таяниб.

Ер орбитасидаги космик аппаратларнинг умумий сони бўйича SpaceX компанияси етакчилик қилмоқда. Унинг тасарруфида 1655 та сунъий йўлдош ёки орбитадаги барча космик аппаратларнинг 36 фоизи (ҳозирда бу кўрсаткич 1871 та сунъий йўлдошга етган) бор. Ахборот бюллетенига кўра, OneWeb компанияси 288 сунъий йўлдош билан иккинчи, Planet эса 188 сунъий йўлдош билан учинчи ўринда.

Давлатлар кесимида АҚШ орбитада энг кўп сунъий йўлдошга эга мамлакатдир - 2804 та космик аппарат. Бу жами сунъий йўлдошлар сонининг ярмидан кўпи демакдир. Иккинчи ўринда 467 та сунъий йўлдош билан Хитой турибди, учинчи ўринни 349 та сунъий йўлдош учирган Буюк Британия эгаллаган. Россия тўртинчи ўринда (168). Қизиғи шундаки, дунёнинг 75 та давлати Ер орбитасида камида битта сунъий йўлдошга эга.

Вазифаларига кўра, жами космик аппаратларнинг 63%и алоқа йўлдошлари ҳисобланади, 22%и Ерни кузатиш учун ва 7%и янги технологияларни ривожлантириш мақсадида орбитага олиб чиқилган.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Калит сўзлар: Коинот,
Юқорига