Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон нечта давлат билан визасиз режим ўрнатган

28 Декабрь 2021 19:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон нечта давлат билан виза режимига эга? Бу саволга ички ишлар вазири ўринбосари Мурат Баймуқашев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда Қозоғистон 73 давлат билан визасиз режим ўрнатди. Хусусан, 19 давлат фуқаролари мамлакатга умумий фуқаролик паспорти билан киришлари мумкин. Бунга Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари киради. Шунингдек, 54 давлат билан бир томонлама асосда визасиз режим ўрнатилган. Бунга Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатлари киради», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Калит сўзлар: Чегара, Миграция, ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига