Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги: Эстонияда почта маркаси чиқарилди

17 Март 2021 16:52

TALLIN. Kazinform – Эстонияда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган почта маркаси чиқарилди. Бу ҳақда Kazinform ТИВга асосланиб хабар беради.

Қозоғистоннинг Эстониядаги элчихонаси «Eesti post» почта оператори билан биргаликда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган юбилей маркаларини чиқариш ташаббуси билан чиқди.

Ушбу нашр илгари чиқарилган буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбоев таваллудининг 175 йиллиги ва улуғ аллома Абу Наср ал-Фаробийнинг 1150 йиллигига бағишлаб бир қатор эсдалик маркаларини чиқаришни давом эттиради.


Калит сўзлар: Европа, Хориж, Дипломатия, Мустақиллик байрами,
Юқорига