Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон  Миллий банки кадр резервига номзодларни саралаш бошланди

28 Декабрь 2021 14:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки кадр резервига номзодлар сараланишини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Иштирок этиш учун Қозоғистон Миллий банки веб-сайтида 2022 йил 5 январдан 2022 йил 5 февралгача электрон резюмени тўлдириш керак.

Номзодларни саралашнинг асосий мезонлари: таълим, юқори малака даражаси, иш тажрибаси, халқаро сертификатларнинг мавжудлиги (молия, IТ соҳасида).

Кадр резервига саралаш босқичма-босқич амалга оширилади.

Биринчи босқич - резюме ва мотивацион хат (эссе) жўнатиш, ундан сўнг номзодлар Миллий банкнинг Инсон капиталини ривожлантириш департаменти вакиллари, шунингдек, манфаатдор бўлимлар раҳбарлари томонидан суҳбатга таклиф этилади.

Саралашдан ўтган ва кадр резервига қабул қилинган номзодлар йил давомида Қозоғистон Миллий банкига ишга жойлаштирилиши мумкин.

Кадр резервига номзодлар рўйхати молия регулятори веб-сайтида эълон қилинади.

Калит сўзлар: Молия, Миллий банк,
Юқорига