Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида уй-жой қурилиши бўйича биринчи ўринга кўтарилди

21 Июнь 2021 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон уй-жой қурилиши бўйича МДҲда биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон Парламенти палаталарининг қўшма мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мураккаб вазиятда реал сектор Қозоғистон иқтисодиёти барқарорлигининг асосий омилига айланди. Жаҳон ва минтақавий иқтисодиётдаги ноаниқликка қарамай, ишлаб чиқариш соҳаси 3,9 фоизга ўсди. 2004 йилдан бери илк маротаба ишлаб чиқаришнинг ЯИМдаги улуши кончилик улушидан ошиб кетди», - деди Бош вазир.

Унга кўра, фармацевтика соҳаси жадал ўсиб, 47 фоизга ошди. Тайёр металл буюмлар ҳажми 20 фоизга ўсди.

Машинасозлик 16 фоизга, шу жумладан автомобилсозлик 53 фоизга, вагон ва локомотив ишлаб чиқариш 39 фоизга ўсди.

Кончилик соҳасида эса ўсиш суръатининг чекланиши кузатилган.

Бу Қозоғистоннинг ОПЕК+ билан келишувига биноан нефт қазиб олишни қисқартириш мажбурияти билан боғлиқ.

«Мамлакатда уй-жойларни фойдаланишга топшириш 16,8 фоизга ошди ва 15,3 миллион квадрат метрни ташкил этди. Бу ўз навбатида, қурилиш саноатининг ишончли ўсишини таъминлади ва Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида жон бошига 0,81 квадрат метр янги уй-жойни фойдаланишга топшириб, ушбу кўрсатгич бўйича ўринни эгаллашга муваффақ бўлди», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Уй-жой, Ҳисобот,
Юқорига