Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон  машинасозлик соҳасида 2025 йилгача 14 та янги лойиҳа ишга туширилади

23 Сентябрь 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - 2025 йилгача Қозоғистон машинасозлик соҳасида умумий қиймати 160 миллиард тенгега тенг 14 та янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозлар уюшмаси ижрочи директори Ўмирсерик Ержанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 8 ойида машинасозлик ҳажми ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ошди ва 1,4 трлн тенгени ташкил этди. Йил охиригача бу миқдор 2 трлн тенгедан ошишини кутмоқдамиз. Машинасозлик ҳажмининг ошишига келсак, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш - 300%, темир йўллар - 45%, электротехника - 28%, тоғ -металлургия ҳамда нефть ва газ – 11% га ошди. Умуман, машинасозлик технологик жиҳатдан энг мураккаб тармоқлардан биридир «, - деди Ўмирсерик Ержанов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат машинасозлик соҳасида 3 мингдан ортиқ корхоналар мавжуд бўлиб, уларда 119 мингга яқин киши ишлайди.

«Ўтган 10 йил давомида ушбу соҳани саноатлаштиришда умумий қиймати 400 миллиард тенгега тенг бўлган 135 та лойиҳа амалга оширилди. 2025 йилгача умумий қиймати 160 миллиард тенгега тенг бўлган яна 14 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу йилги форум асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг бир қисми бўлади. Яъни, бу миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва сармоя, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган бўлади «, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, кечадан буён пойтахтдаги ЕХPО халқаро кўргазма мажмуасида Қозоғистон машинасозларининг IХ форуми бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр икки кун давом этган тадбирнинг ялпи мажлисида иштирок этди ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик сўзини ўқиди.

Форум шунингдек, турли форматдаги панел муҳокамалари ва учрашувларни ўз ичига олади.

Муаллиф: Aли Ибраев


Юқорига