Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон компьютер ишлаб чиқаришни бошлади

14 Август 2020 16:10

PETROPAVL. Kazinform – Қозоғистоннинг Петропавл шаҳрида ZіK компьютерларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

13 август куни «Қазақстан инжиниринг» миллий компаниясининг шўъба корхонаси бўлган Киров заводи илк 5000 та компьютерни йиғишни бошлади, улар мамлакатнинг таълим бошқармаларига етказиб берилади.






2020 йил 1 июль куни Майкрософт корпорацияси ва «С.М.Киров номидаги заводи» ZіK компьютерларини Windows 10 Pro лицензияланган операцион тизими билан жиҳозлаш тўғрисида шартнома имзоладилар.






ZіK компьютерларининг бир нечта моделлари июль ойида Шимолий Қозоғистон вилояти Таълим бошқармасида шаҳар ва овулларда синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра, ноутбукларни мактабда фойдаланиш тавсия этилди.






Ҳозирги вақтда маҳаллий компьютерлар ишлаб чиқарадиган лойиҳани локализация қилиш улуши 30%ни ташкил қилади. Фоиз ставкаси аста-секин ўсиб бормоқда, бу келажакда фойдаланувчиларга асосан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиш имконини беради.

Йил охирига келиб, завод мижозлар талабига кўра яна 60 мингта шахсий компьютер ва ноутбукларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Юқорига