Об-ҳаво
Астана 12 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажми ортди

16 Март 2020 10:55

NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 0,9 фоизга ўсди ва 5,2 трлн тангани ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров парламентда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йил январ-декабр ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ялпи ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга ошди ва 5,2 трлн тангани ташкил этди», - деди Сапархан Омаров.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, 2019 йилда чорвачилик 4 фоизга ўсди, экинлар этиштириш ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 1,7 фоизга пасайган.

«Қишлоқ хўжалигидаги асосий капиталга киритилган инвестициялар 41,1 фоизга ўсди ва 501,6 миллиард тангага етди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 6,4 фоизга ўсди ва 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», - дея қўшимча қилди Сапархан Омаров.

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига