Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Қирғизистон ва Россия билан чегарада савдо-иқтисодий марказлар ташкил этади

11 Июнь 2021 11:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон ва Россия билан чегарада савдо-иқтисодий марказлар ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов Хорижий инвесторлар кенгашининг 33-ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Устувор экспорт маҳсулотларини етказиб беришнинг мақбул вариантларини белгилаш мақсадида биз Евроосиё савдо тизимлари ва трансчегаравий марказларни яратиш бўйича ишларни бошладик. Замонавий трансчегаравий савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий «ўсиш нуқталари» Хитой билан чегарадаги Қорғас мажмуаси ва Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Марказий Осиё» Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази бўлади. Худди шу марказлар Қирғизистон ва Россия билан чегарада ҳам яратилади», - деди вазир.

Унга кўра, Қозоғистон ҳудудидан ўтадиган халқаро даҳлизларда Шарқ-Ғарб ва Жануб-Шимол камарларида товарлар, юклар ва хизматларнинг комбинацияси таъминланади.

«Шу билан бирга, Марказий Осиё минтақасида савдо-логистика салоҳиятини ривожлантириш учун Евроосиё тараққиёт банки томонидан кўрсатилаётган эксперт кўмаги жуда қадрлидир», - деди Бақит Султанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига