Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,7 фоизни  ташкил этди.

11 Август 2021 11:25

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон иқтисодиёти шу йилнинг январ -июл ойларида 2,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида жорий йилнинг етти ойи ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.


«Жорий йилнинг январ-июл ойларида Қозоғистон иқтисодий ўсиши 2,7 фоизни ташкил этди. Ушбу ҳисобот даврида асосий тенденциялар реал секторда динамик ва барқарор ўсиш, хизматлар кўрсатиш соҳасидаги динамикани тезлаштириш, ноишлаб чиқариш соҳаларида инвестицияларнинг юқори ўсиши, ижобий савдо балансини сақлаб қолишдир. Реал сектор барқарор иқтисодий ривожланиш омили ҳисобланади. Жорий йилнинг январ-июл ойларида реал секторда ўсиш 3,6 фоизгача етди «,-деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишбилармонлик фаоллиги 2 фоизгача ўсди. Соҳалар орасида ахборот -коммуникация, қурилиш, савдо, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, электр ўтказиш юқори ўсиши қайд этилган. Қишлоқ хўжалигида ҳам яхши ўсиш кузатилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Юқорига