Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон иқтисодиёти ижобий ўсиш зонасига кирди

17 Июнь 2021 14:25

NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб миллий иқтисодиёт 1,6 фоиз ижобий ўсиш зонасига кирди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий банки раисининг ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб миллий иқтисодиёт ижобий ўсиш зонасига кирди, 5 ой якунлари бўйича ЯИМ ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этди. Қайта тикланишга хизмат кўрсатиш соҳасининг жонланиши, иқтисодиётнинг қазиб чиқарилмайдиган соҳаларида юқори инвестиция фаоллигини сақлаб қолиш таъсир қилди», - деди Ақилжан Баймағамбетов Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида.

2020 йилда ишбилармонлик фаолиятининг сақланиши ва 2021 йилда иқтисодиётнинг тикланиши мавжуд шароитларга мос келадиган пул-кредит сиёсатини олиб борган Ҳукумат ва Миллий банкнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли таъминланганлиги таъкидланди.

«2020 йилда нархлар барқарорлигини таъминлаш доирасида Давлат раҳбарининг топшириғига биноан инфляция 8-8,5 фоиз даражасида сақланиб, 7,5 фоизни ташкил этди», - дея қўшимча қилди Ақилжон Баймағамбетов.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, инфляция ўсишига 2020 йилда Қозоғистонда фавқулодда ҳолат ва карантин чоралари шароитида етказиб бериш соҳасидаги узилишлар натижасида озиқ-овқат нархларининг 11,3 фоизга қимматлаши катта ҳисса қўшди ва асосий савдо шериклари бўлган мамлакатларда, шунингдек товарларнинг айрим гуруҳларига бўлган талабнинг ошиши сабаб бўлди. Инфляция таркибида ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2020 йилда 5,5 фоизга, пуллик хизматлар 4,2 фоизга қимматлашди.

Бундан олдин Қозоғистонда коронавирус инқирози шароитида Миллий жамғарма трансфертлари кўпайгани ҳақида хабар берилган эди.


Калит сўзлар: Миллий банк,
Юқорига