Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

«Қозоғистон халқига» жамғармаси яна чақалоққа дунёдаги энг қиммат дорини харид қилди

6 Май 2022 20:37

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қозоғистон халқига» жамғармаси яна бир бола учун дунёдаги энг қиммат дори ҳисобланувчи «Онасемноген абепарвовек» (Zolgensma) дори воситасини харид қилди, деб хабар беради Kazinform.

Жамғарма маълумотларига кўра, препарат Қозоғистонга ишлаб чиқарувчи Novartis компанияси томонидан етказиб берилган.

«Умуртқа мия атрофияси ташхиси қўйилган кичик Фирдавс Қайратга ушбу дори инъекция қилинди. Ҳозир чақалоқ ва унинг онаси Она ва бола миллий илмий тиббиёт марказида шифокорлар назоратида. Аввалроқ бемордан биоматериал олиниб, бола учун махсус дори ишлаб чиқиш учун Novartis компаниясига юборилган эди», — дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамғарма Қарағандида яшайдиган икки ёшли қизалоққа Zolgensma дори воситасини харид қилгани ҳақида хабар бергандик.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Калит сўзлар: Тиббиёт, Янги Қозоғистон, Жамият,
Юқорига