Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон фуқаролари референдумда хориждан ҳам қатнашиши мумкин - ТИВ

21 Май 2022 12:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон фуқаролари Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда хориждан қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Республикаси Президентининг 5 майдаги №888 Фармонига кўра, 5 июн куни Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдуми ўтказилади.

Қозоғистоннинг хорижий ваколатхоналари ҳузурида 52 та хорижий давлатда 65 та участка комиссиялари ташкил этилган», — дейилади хабарда.

Сайлов ҳуқуқига эга, тегишли хорижий давлатда истиқомат қилувчи ёки шахсий, расмий, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда чет элларда яшаётган ҚР фуқаросининг амалдаги паспортига эга бўлган фуқаролар Қозоғистон дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин. .

«Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 38-моддаси 1-бандига мувофиқ Қозоғистон Республикасининг хорижий муассасаларида овоз бериш референдум куни (2022 йил 5 июн) маҳаллий вақт билан 07:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

«Бундан ташқари, чет элдаги овоз бериш жараёнига ўз вақтида ва тўлиқ тайёргарлик кўриш мақсадида Қозоғистон Республикаси фуқароларидан энг яқин сайлов участкасига олдиндан боғланиб, сайловчилар рўйхатига киритиш учун маълумотларни тақдим этишларини сўраймиз», — дейилади ТИВ хабарида.


Юқорига