Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон  Европа Иттифоқининг минтақавий барқарорликни таъминлашда асосий ҳамкоридир

27 Август 2021 18:20

BRUSSELS. Kazinform – Қозоғистон- Европа Иттифоқининг минтақавий барқарорликни таъминлашда асосий ҳамкори. Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари ўз Twitterида ёзди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Унинг сўзларига кўра, терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, таҳдидларига қарши курашиш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш Европа Иттифоқи ва Қозоғистоннинг умумий устувор вазифаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Европа томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Президенти Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.

Европа Кенгаши Европа Иттифоқининг энг юқори сиёсий органи бўлиб, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларидан иборат. Европа Кенгаши аъзолари, шунингдек, 2,5 йилга сайланадиган унинг Президенти ва Еврокомиссия раиси ҳисобланади.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков



Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Европа,
Юқорига