Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини орттиради

22 Октябрь 2020 17:09

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Миллий автомобил павильонига ташриф буюриб, Қозоғистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган электромобиллар моделлари билан танишди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz асосланиб.

Қозоғистон электрокарлар саноатининг ҳолати ва ривожланиши, «Яшил иқтисодиёт» учун автомобиллар экологик марказини яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида «Қозоғистон автобизнес ассоциацияси» юридик шахслар ассоциацияси президенти А.Лаврентьев ва JAC Motors бош директорининг ўринбосари Юй Ян, «Қозоғистон саноат жамғармаси» бошқарув раиси Н.Байбазаров ва «ИКМ Оператори» бош директори М.Қумарғалиев сўзлаб берди.

2021 йилда Қозоғистон 1200 та ҳар хил турдаги электр транспорт воситаларини, шу жумладан автобусларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва 2022 йилда бу кўрсаткич 2000 донага кўпаяди. Ушбу автомобиллар ички бозорга ва чет элга экспорт қилинади.






Бугунги кунда Нур-Султан шаҳрида электромобиллар учун 50 дан ортиқ қувватлаш станциялари мавжуд. Ушбу рўйхат Миллий павильон ҳудудида ўрнатилган махсус зоналар билан тўлдирилди, улар бир вақтнинг ўзида 25 та электромобилни қувватлантиришга имкон беради. Бош вазирга JAC IEVS4 ва JAC IEV7S электромобиллари, шунингдек NIO ES6 ва NIO ES8 тўлиқ ўлчамдаги кроссоверлари моделлари намойиш этилди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Р.Скляр, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Б.Атамқулов ва бошқалар иштирок этди.








Юқорига