Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Элчиси Швеция Қироли билан учрашди

14 Октябрь 2021 19:43

STOCKHOLM. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сергей Нуртаев Швеция давлати Қироли Карл XVI Густав билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қозоғистон дипломатик миссияси раҳбарининг швед монархи билан суҳбати чоғида Қозоғистон ва Швеция ўртасидаги икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ва сармоя масалаларига устувор эътибор қаратилди.

Элчи Қирол жанобларига мамлакат тарихи, ўзига хос маданияти ва анъаналари ҳақида қисқача маълумот берди.

Томонлар, шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий -гуманитар алоқаларнинг турли жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Якунда қирол Карл ХVI Густав Элчига Қозоғистон-Швеция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш манфаати учун муваффақиятли ва самарали ишлашини тилади.


Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига