Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон дунё давлатларини ядро қуролини таъқиқлашга чақирди

23 Январь 2021 14:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ядро қуролини таъқиқлаш тўғрисидаги шартноманинг (ЯҚТТШ) кучга киришини мамнуният билан қабул қилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

2017 йил 7 июлда БМТга аъзо 122 та давлатнинг кўмаги билан қабул қилинган Шартнома ядро қуролини тўлиқ йўқ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ядро қуроллари арсенали бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган Қозоғистон ядро қуролидан воз кечиш ва уни тарқатмаслик бўйича етакчи мамлакатга айланди ва ЯҚТТШ борасидаги музокараларида фаол иштирок этди.

Қозоғистоннинг ЯҚТТШни қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил ҳаракатлари давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ядро қуролидан ҳоли дунёни барпо этишга қаратилган муҳим тарихий ташаббусларига асосланади.

Қозоғистон тўлиқ ва оммавий ядровий қуролсизланиш ғоясининг қатъий тарафдори бўлиб, 2018 йил 2 мартда ЯҚТТШни имзолаган 57-давлат ва 2019 йил 29 августда БМТ котибиятига Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатини тақдим этган 26-мамлакат бўлди.

2019 йил 3 июлда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Ядро қуролини таъқиқлаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Қонунини имзолади.

Президент сифатида биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қ.Тоқаев ядро қуролидан холи дунёга эришиш мамлакатимиз учун энг муҳим устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

ЯҚТТШни оммалаштиришнинг муҳимлигини таъкидлаган ҳолди, Қозоғистон дунё давлатларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 100 йиллиги муносабати билан ушбу шартномага қўшилишга, яъни 2045 йилгача сайёрамизни ядро қуролидан озод қилишга чақиради.

Юқорига