Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон давлат бюджетига 7 ойда 5,8 триллион тенге маблағ тушди

11 Август 2021 14:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев бугун Ҳукумат йиғилишида жорий йилнинг етти ойи ижтимоий -иқтисодий ривожланишини муҳокама қилиш чоғида бюджет даромадлари тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат бюджетига 5 триллион 832 миллиард тенге ёки режанинг 105,8 фоизи миқдорида даромад тушди. Республика бюджетига 3,6 триллион тенге тушди ёки режа 100,1 фоиз бажарилди. Умуман олганда, даромад режаси 4 миллиард тенгега ошиғи билан бажарилди. Солиқ режаси бўйича 3 миллиард тенге бюджетга тушмади. Импортга қўшимча қиймат солиғи, корпоратив даромад солиғи, нефтга экспорт божхона тўловлари ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича солиқлар тўланмади», - деди Е. Жамаубаев.

Унинг сўзларига кўра, импортга қўшимча қиймат солиғи бўйича режанинг бажарилмаслиги Қозоғистон Республикасининг учинчи давлатлар билан товар айланмасининг 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 1,7 фоизга ёки 593 миллион долларга камайиши билан боғлиқ.

Корпоратив даромад солиғи режасининг бажарилмаслиги 2021 йилнинг январ-июл ойларида 744 йирик солиқ тўловчилар учун эълон қилинган аванс тўловлари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга камайиши билан боғлиқ.

«Хом нефтга экспорт божхона тўловлари бўйича режани бажарилмаслигининг асосий сабаби Тенгиз конида хом нефт қазиб олиш ҳажмининг пасайиши бўлди. Қазиб олишдан олинадиган солиқ бўйича режанинг бажарилмаслиги ер ости сувлари ставкаларининг пасайиши ва фойдали қазилмалар ишлаб чиқаришнинг камайиши билан боғлиқ эди. Шу билан бирга, савдо айланмасининг 1,6 баробар ошиши ҳисобига маҳаллий товарларга қўшимча қиймат солиғи бўйича режа бажарилди. Шу билан бирга, қайтариш миқдори 8,3 фоизга ошганига қарамай, тадбиркорлик субъектлари қўшимча қиймат солиғини қайтариш мажбуриятлари ўз вақтида бажармоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Бюджет, ҚР Молия вазирлиги,
Юқорига