Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон бюджетига тўққиз ой давомида 7,9 трлн тенге тушди

12 Октябрь 2021 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Январ ва сентябр ойларида давлат бюджетига 7,9 трлн тенге тушди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, давлат бюджетига 9 ой давомида 7 трлн 912 млрд тенге миқдорида даромад тушган, режа 104 фоизга бажарилди. Жумладан, республика бюджетига 5,1 трлн тенге даромад тушиб, режа 100,1 фоизга бажарилди.

«Умуман олганда, даромадлар режаси 7 млрд тенгега ошириб бажарилди, шу жумладан 22 млрд тенгега солиқлар, 17 млрд тенгега солиқ бўлмаган даромадларни ошириб бажарилди.

Солиқ ортиқча тўланишининг асосий миқдори корпоратив даромад солиғи, фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи ва маҳаллий товарларга қўшилган қиймат солиғи эди «, - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, 672 та йирик солиқ тўловчининг аванс тўловлари 66,4 фоизга ошиши ҳисобига корпоратив даромад солиғи режаси ошириб бажарилди
Калит сўзлар: Бюджет, ҚР Молия вазирлиги,
Юқорига