Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон бу йил Aфғонистонга ғалла экспорт қиладими

28 Сентябрь 2021 17:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил Aфғонистонга маҳаллий ғалла экспорти масаласи қандай бўлади? Бу саволга Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Экинларни етиштириш ва қайта ишлаш департаменти директори Aзат Султпанов жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз учун Aфғонистон ғалла ва ун экспорти бўйича стратегик ҳамкор ҳисобланади. Мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли ғалла ва буғдойни жўнатиш тўхтатилди. Ҳозирги вақтда тадбиркор ва ташувчиларнинг сўзларига кўра, тўлов ва ғалла вагонларини етказиб бериш масаласи ҳал қилинган. Шу боис, ҳозирги вақтда ғаллани жўнатишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Умуман олганда, Қозоғистон ва Aфғонистон ўртасидаги бизнес ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бу борада мамлакатга маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ўз даражасида. Статистикага келсак, бугун Aфғонистонга 199 минг тонна ун ва 33 минг тонна ғалла жўнатилди «, - деди Aзат Султанов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган онлайн матбуот анжуманида.

Унга кўра, мамлакатимиз асосан, Aфғонистонга ун экспорт қилади.

Муаллиф: Али Ибраев

Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига