Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланди

15 Октябрь 2021 11:55

NUR-SULTAN. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 76 -сессияси давомида Қозоғистон Республикаси 2022-2024 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси етиб сайланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг Кенгаш фаолиятидаги устувор йўналишлари - аёлларнинг гендер тенглиги ва ҳуқуқларини кенгайтириш, ўлим жазосини бекор қилиш, ҳар хил муросасизликларга қарши кураш, дин ва эътиқод эркинлиги, инклюзив ва умуминсоний таълим ва CОVID -19 пандемияси шароитида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўлади.

Мамлакатнинг жаҳон ташкилотининг асосий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига сайланиши унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларни илгари суриш жараёнининг фаол ва масъулиятли иштирокчиси ролини эътироф этишидир.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига Қозоғистон билан бирга AҚШ, Люксембург, Финляндия, Литва, Черногория, Aргентина, Гондурас, Парагвай, Бенин, Камерун, Эритрея, Гамбия, Сомали, Ҳиндистон, Малайзия, Қатар ва Бирлашган Aраб Aмирликлари киради.

Бундан олдин Қозоғистон 2013-2015 йилларда Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланган эди.

Инсон ҳуқуқлари кенгаши БМТ тизимининг ҳукуматлараро органи бўлиб, унинг таркибига бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш учун масъул 47 давлат киради. Кенгаш ваколатига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги, унинг эътиборини талаб қиладиган барча тематик масалалар ва вазиятларни муҳокама қилиш киради. Кенгаш аъзолари бешта минтақавий гуруҳдан сайланади ва уч йил хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари кенгашининг йиғилишлари БМТнинг Женевадаги офисида бўлиб ўтади.









Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ,
Юқорига