Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Бирлашган Араб Амирликларига аккумулятор экспорт қилишни бошлади

15 Сентябрь 2020 10:44

NUR-SULTAN. Kazinform – Маҳаллий аккумуляторлар янги экспорт бозорига чиқарилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Электротехника соҳасида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Жорий йилда маҳаллий аккумуляторлар янги экспорт бозорига - Бирлашган Араб Амирликларига кириб борди. Ички талаб 65 фоизни ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, кабель-ўтказгич маҳсулоти металлургия саноатининг 5-чи қайта ишланиши бўлиб, металларни чуқур қайта ишлаш натижасида яратилади», - деди вазир.

Унга кўра, бу Президентнинг шу йил 1 сентябрдаги Мурожаатида қайд этилган кўрсатмалар билан мос келади.

«Трансформаторларга бўлган талаб 85 фоиз қопланмоқда. Петропавлда 5-чи трансформатор заводи ишга туширилгач, биз йилига яна 10 мингта трансформатор ишлаб чиқарамиз. Бу трансформаторларга бўлган барча талабларни қоплайди», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига