Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон бир нечта мамлакатларга рейсларни қисқартмоқчи

14 Октябрь 2020 12:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бир нечта давлатлар билан ҳаво алоқасини камайтириш ниятида. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вице-вазири, Қозоғистоннинг бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг режамиз бор ва уни тез орада амалга оширамиз. Шу муносабат билан бир неча йўналишдаги рейсларнинг қисқариши ҳисобга олинади. Шу нуқтаи назардан, Украина, Германия, Белорусь, шунингдек, БАА ҳам киради. Бундан ташқари, аввалроқ Туркия билан рейслар камайиши ҳақида хабар берган эдик», - деди вице-вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига