Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқариш қувватини икки баравар орттиради

15 Сентябрь 2020 14:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Бунга Алматида янги «Hyundai» русумли енгил автомобиль ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш орқали эришилади. Бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов бу ҳақда маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Қарағанди вилоятида «Linde Gas» МЧЖ томонидан Марказий Осиёда энг йирик техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Бундан ташқари, ферроқотишма заводининг 3 та печини ишга тушириш режалаштирилган. Завод маҳсулотининг 80%и экспорт қилинади. Шу йилнинг 30 июль куни Саран шаҳрида Аллюр компаниялар гуруҳи ва Татнефть компанияси ўртасида шиналар ишлаб чиқариш заводини қуриш тўғрисида битим имзоланди», - деди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳани амалга ошириш ички бозорнинг замонавий шиналар маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиради. Бу шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш изоляциясини оширади. Янги ишлаб чиқаришларнинг ишга туширилиши шаҳар ривожланишига янги туртки беради.

Унинг сўзларига кўра, машинасозлик саноати яхши натижаларни кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида маҳсулот ишлаб чиқариш 16,3 фоизга ўсди. Автомобиль сектори 51,8% ўсиш билан саноатнинг асосий локомотиви бўлиб қолмоқда. Жорий йилда 45 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқарилди.

«Алматида йилига 45 мингта «Hyundai» автомобилларини ишлаб чиқариш қувватига эга «Hyundai Trans Kazakhstan» МЧЖ ишга туширилиши ички автомобиль бозорининг имкониятларини икки баравар оширади«, - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига