Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ҳарбий хизматчилари «Тинчлик миссияси» машғулотида иштирок этади

13 Сентябрь 2021 18:18

NUR-SULTAN. Kazinform - Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари - Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон - «Тинчлик миссияси - 2021» аксилтеррор жамоавий -штаб машғулотида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, машғулотлар Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида ўтказилади.

Унда Қозоғистон Қуролли Кучлари «Ғарб» минтақавий қўмондонлигининг шахсий таркиби, Ҳарбий ҳаво кучларининг Су-25 самолётлари иштирок этади.

Машғулотлар доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари терроризмга қарши қўшма операцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалаларини муҳокама қилади.

Бу «Тинчлик миссияси» ҳар икки йилда бир марта, 2007 йил 27 июнда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар қўшма ҳарбий машғулотлари тўғрисидаги келишувга биноан ўтказилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига