Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ҳарбий делегацияси Термизга етиб келди

19 Ноябрь 2021 10:02

TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Республикаси қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондонлик бошқармаси штаб бошлиғи, генерал-майор Каниш Абубакиров бошчилигидаги ҳарбий делегацияси Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳрига келди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Бу ҳақда ЎзАга хабар қилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маьлумотларига кўра,яқинда ҳарбий хизматчилар қозоғистонлик ҳамкасбларининг икки томонлама ўқув-машғулотларида иштирок этиб қайтган эди.

Таъкидланишича, минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама мазкур ўқув-машғулотлари энди «Термиз» полигонида давом эттирилади.

Қозоғистон ҳарбийлари «Термиз» полигони базасида тантанали кутиб олинди ва меҳмонларга ажратилган ётоқхоналарга жойлашди. Шундан сўнг делегациянинг масъул офицерлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари, полковник Қодир Турсунов ҳамроҳлигида ўқув-машғулотлари ўтказиладиган ҳудудларни кўздан кечирди.Кечки пайт «Ҳамкорлик-2021» қўшма ўқувининг режаси муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 24 ноябригача давом этадиган «Ҳамкорлик-2021» қўшма ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбийлари реал жанг олиб бориш сценарийси асосида ўз маҳоратларини намойиш этади.






Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига