Об-ҳаво
Астана 11 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистон 1500дан зиёд чет элликларга ишлаш учун рухсатнома беришдан бош тортди

10 Март 2020 15:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 1500дан ортиқ хорижий ишчи кучларига ишлашга рухсатнома беришдан бош тортди. Бу ҳақда Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда ишлаётган чет эл ишчи кучлари дунёдаги коронавирус вируси туфайли ҳар куни назорат қилинмоқда.

«Бугунги кунда юртимизда 19 мингдан ортиқ чет элликлар рухсатнома асосида ишламоқда. Шу жумладан, 1, 2 ва 3 тоифадаги давлатларнинг аввалдан юртимизда ишлаб келаётган 7 260 фуқароси бор. Феврал ойида юртимизда ишлаш учун рухсатнома олишга 1543 нафар чет эл фуқароси ариза берган. Уларга энди рухсат берилмайди. Ушбу уччала тоифадаги фуқаролар учун рухсатнома тўхтатилди. Мамлакатимизда ишлайдиган уч тоифадаги давлатларнинг 7000дан ортиқ фуқаролари, агар улар уйларига бориб келишни хоҳлашса, Қозоғистонга қайтиб кира олмайди. Бу талаб», - деди Биржан Нуримбетов.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистон бош санитарининг мамлакатда коронавирус инфекциясининг олдини олишни кучайтириш тўғрисидаги қарори эълон қилинган эди. Фуқаролари коронавирус олиб келиши мумкин бўлган давлатлар 3 тоифага ажратилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига