Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қостанайда 20 нафар балиқчи қор бўронида қолиб кетган

14 Январь 2020 12:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Қостанай вилоятида қорга ботиб қолган 20 нафар балиқчи қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасига ҳавола қилиб.

Қўмита хабарига кўра, 13 январь куни кеч соат 22:00 чамасида Қостанай вилоят «112» хизмати пультига Қостанай тумани Ждановка овулидан 10 км масофада жойлашган Аққабақ кўлида 20 балиқчи қалин қорда қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. 11та машинага миниб балиқ овига кетган балиқчилар уйга қайтмоқчи бўлиб турганда бирдан қор бўрони бошланиб, йўлларни ёпиб ташлаган.






«Қийин аҳволда қолиб кетган балиқчилар қутқарув хизматига мурожаат қилган. Қостанай вилоят ФВД ходимлари ТРЭКОЛ йўл танламас транспорт воситаси билан кўлга етиб борди. Улар балиқчиларни Ждановка овулига яқин жойдаги қордан тозаланган йўлда турган «КамАЗ»гача элтиб қўйган. Соат 23:28да қутқарувчилар ва балиқчилар Қостанай шаҳрига йўл олди. Ҳеч ким жабрланмаган», - дея маълум қилди қўмита вакиллари.













Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига