Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавируснинг янги штамми: Қайси давлатлар Жанубий Африка Республикаси билан ҳаво қатновини чеклади

27 Ноябрь 2021 11:18

NUR-SULTAN. Kazinform - Жанубий Африкада коронавируснинг B.1.1.529 деб номланган янги штамми аниқланди ва бир қатор давлатлар Жанубий Африкага парвозларни тўхтатди. Янги штаммнинг мутацияга киришиш қобилияти жуда юқори, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Жанубий Африкага ҳаво қатновини чекловчи ва бу мамлакатдан ташриф буюрувчиларнинг киришини тақиқловчи давлатлар сони ортди.

Германия (авиакомпанияларга фақат Германия фуқароларини ЖАРдан олиб қайтадиган рейсларни амалга оширишга рухсат берилган).

Исроил (барча Африка мамлакатларига саёҳат қилиш тақиқланган, бу қитъанинг шимолий қисмидаги мамлакатларга тааллуқли эмас).

Буюк Британия (ЖАР билан бирга Ботсвана, Зимбабве, Лесото, Намибия, Эсватинига парвозларни тўхтатди).

Сингапур (ЖАР, Ботсвана, Зимбабве, Лесото, Мозамбик, Намибия, Эсватинидан келган чет элликларни қабул қилмайди).

Баҳрайн (ЖАР, Намибия, Ботсвана, Зимбабве, Лесото ва Эсватинидан ташриф буюрадиганлар мамлакатга киритилмайди).

Италия (ЖАР, Лесото, Ботсвана, Зимбабве, Мозамбик, Намибия ва Эсватинидан келиш тақиқланган)

Голландия (Жанубий Африкадан келган йўловчи Схипхол аэропортида туриши керак).

Марокаш (ЖАРдан келганлар қабул қилинмайди).

Франция (ЖАР, Лесото, Ботсвана, Зимбабве, Мозамбик, Намибия, Эсватинига парвозлар тўхтатилди).

Чехия (ЖАР, Намибия, Лесото, Свазиленд, Зимбабве, Ботсвана, Мозамбик ва Замбия сўнгги икки ҳафта ичида у ерда 12 соатдан ортиқ бўлган фуқароларнинг киришини тақиқлади).

Австрия (Жанубий Африка, Лесото, Ботсвана, Зимбабве, Мозамбик, Намибия, Эсватинига рейсларни чеклади).

Малайзия (фуқароларига ЖАР, Ботсвана, Зимбабве, Лесото, Мозамбик, Намибия ва Эсватинига боришни тақиқлади).

Россия (Жанубий Африка, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Танзанияда яшовчи чет элликларнинг киришини чеклади).


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига