Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавируснинг хавфли деб топилган янги штамми «Омикрон» деб номланди

27 Ноябрь 2021 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Олимлар «биз кўрган энг ёмон касаллик» деб атайдиган коронавируснинг янги штамми тарқалиши эълон қилинганидан кейин дунё бўйлаб кўплаб чегаралар ёпилди, парвозлар тўхтатилди ва бутун дунёда нархлар кескин пасайди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

ЖССТнинг фавқулодда йиғилишида «таҳдидли» янги версия расман таснифланди ва «Омикрон» деб номланди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, вирус Исроил ва Европага тарқалди.

Россия ҳукумати жума куни Африканинг саккизта давлати, Мадагаскар ва Гонконг фуқароларининг янги версия тарқалиши сабабли мамлакатга киришини тақиқлади. COVID-19 инфексияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб хабарномасида қайд этилишича, чеклов 28 ноябр соат 00:00да жорий этилади. Рўйхатга Жанубий Африка, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Эсватини ва Танзания киритилган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига