Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавируснинг 2-тўлқини келса, Қозоғистонда тиббиёт ходимлари етишмовчилиги кузатилмайди

28 Октябрь 2020 16:59

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавируснинг янги тўлқини келган тақдирда, тиббиёт ходимларининг етишмаслиги кузатилмайди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Парламент мажлиси депутатларининг расмий сўровига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун тиббиёт мутахассисларига бўлган эҳтиёж 28 мингтани ташкил этади. Профессор-ўқитувчилар (1 мингдан ортиқ), резидентлар (2 минг), кўнгилли (1500) кадрлар захираси таркибидан тузилди. Шунингдек, жорий йилда давлат буюртмаси асосида 2 минг 328 нафар битирувчи (шу жумладан 88 нафар анестезиолог, 26 нафар юқумли касалликлар бўйича мутахассис, 7 нафар пульмонолог ва 208 нафар эпидемиолог) ўқитилди. 60 мингдан ортиқ тиббиёт ходимларига коронавирус билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича қисқа муддатли курслар ўтказилди», - деди Бош вазир.

Унинг айтишича, 150 нафар эпидемиолог, 100 юқумли касалликлар бўйича мутахассис ва 165 тез тиббий ёрдам шифокори тиббий қайта тайёрлаш курсларида ўқитилмоқда.

«Маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида коронавирусга қарши курашда иштирок этадиган ходимларнинг ягона маълумотлар базаси яратилди. Ушбу чора-тадбирлар коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини юзага келганда тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплашга имкон беради», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Тиббиёт,
Юқорига