Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусга қарши кураш учун Қозоғистонда қўшимча 238,7 млрд тг ажратилди

13 Октябрь 2020 11:31

NUR-SULTAN. Kazinform – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукуматга 2020 йилга мўлжалланган республика бюджетини аниқлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, биринчи аниқлаштириш коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва иқтисодий фаолият пасайган тақдирда иқтисодиёт ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган эди. Ўша пайтда давлатнинг инқирозга қарши чоралари ва индивидуал кўрсатмаларини молиялаштириш учун бюджет харажатлари 1,4 трлнга оширилганди. Иккинчи аниқлаштиришдан мақсад COVID-19 вирусига қарши курашиш ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришдир», - деди Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида.

Вазир бюджетни иккинчи қайта кўриб чиқиш параметрлари ҳақида батафсил маълумот берди.

«Республика бюджетининг даромадлари 185 миллиард тенгега ошди ва 12 триллион тенгени ташкил этди. Камомад ЯИМнинг 3,5 фоизида сақланиб қолди. Республика бюджети харажатлари 205 миллиард тенгега кўпаяди ва 14,5 триллион тенгени ташкил этади. Қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш учун бюджет харажатлари жами 296 миллиард тенгега оптималлаштирилди», - деди у.

Ерулан Жамаубаевнинг таъкидлашича, бюджет харажатларининг ўзгариши асосан Президентнинг Мурожаатномасидаги масалалар ва бошқа вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор йўналишларни қамраб олади. Хусусан, коронавирус инфекциясига қарши курашга 238,7 млрд тенге маблағ ажратилган.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Молия вазирлиги,
Юқорига