Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг нархи маълум бўлди

15 Сентябрь 2020 11:08

PEKIN. Kazinform – China National Biotech Group (CNBG) фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг нархи иккита доза учун 1000 юандан (146 АҚШ доллари атрофида) кам бўлмайди, деб хабар беради Kazinform мухбири CGTNга асосланиб.

«China National Biotech Group томонидан ишлаб чиқилган иккита вакцина жорий йилнинг декабрь ойида бозорга чиқиши кутилмоқда. Икки дозали вакциналарнинг нархи 1000 юандан кам бўлмайди», - дея CGTN CNBG бош юридик ходими Чжоу Сун сўзларини келтиради.

Унинг айтишича, икки CNBG вакцинаси Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрейн, Перу, Марокко, Аргентина ва Иордания каби 10дан ортиқ мамлакатларда учинчи босқич хавфсизлиги ва самарадорлиги синовларидан ўтмоқда.

«Ўн минглаб эмланган одамлар COVID-19 юқтириш хавфи юқори бўлган мамлакатларга ва ҳудудларга саёҳат қилишди. Ҳозиргача уларнинг ҳеч бири вирус юқтирмаган ва бу вакциналар самарадорлигини исботлайди», - деди Чжоу Сун.

CGTN материалида хабар қилинганидек, клиник тадкикотлар шуни кўрсатдики, икки-тўрт ҳафта оралиғида икки дозали инактивацияланган CNBG вакцинасини олган одамда одатда биринчи дозадан кейин етти кун ўтгач антитаналар пайдо бўлади.

CNBG вакциналари одамни коронавирусдан бир йилдан уч йилгача ҳимоя қилиши мумкин. Беш ойдан кўпроқ вақт олдин эмланган биринчи 180 нафар кўнгиллиларни кузатиш шуни кўрсатдики, ушбу гуруҳдаги антитаналар даражаси «энг юқори нуқтада ва пасайиш белгилари йўқ».

Шу билан бирга, CNBG уларнинг вакциналари COVID-19нинг барча штаммларидан ҳимоя қилишга қодир эканлигини таъкидламоқда.

«Дарҳақиқат, вируснинг мутацияга учраган бир нечта кичик турлари мавжуд, аммо унинг асосий генлар кетма-кетлиги ва оқсил тузилиши тубдан ўзгармаган. Яқин бир неча йил ичида инактивация қилинган вакциналар ушбу мутацияга учраган вирусларга қарши курашда ҳеч қандай муаммо туғдирмайди», - дейди CNBG бош юридик вакили Чжоу Сунг.

China National Biotech Group бир йилда 300 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш қувватига эга. Уч ойдан олти ойгача бўлган вақт оралиғида қўшимча қувватлар яратилади ва вакцина ишлаб чиқариш қуввати 1,3 миллиард дозагача етказилади.

Муаллиф: Руслан Сүлейменов


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига