Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы 0 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига товон пули тўланди

16 Октябрь 2020 10:33

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 7 688 тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

16 октябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 7 688 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 182 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган. Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан (1 246) ва Алмати (863) шаҳарларида, Атирау (645), Қарағанди (552), Шарқий Қозоғистон (542), Ақмола (501) вилоятларида тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.

Калит сўзлар: Ижтимоий ёрдам, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига