Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусга чалинган 1,6 минг тиббиёт ходимига товон пули тўланди

18 Сентябрь 2020 10:52

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 1,6 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

18 сентябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 1 646 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 22 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган.

Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Алмати шаҳри (369) ва Нур-Султан (340) шаҳрида, Қарағанди (113) ва Ақмола (107) вилоятларида, Чимкен шаҳри (100) тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.


Юқорига