Об-ҳаво
Астана 6 °С
Алматы 15 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусга чалинган 1,2 минг тиббиёт ходимига товон пули тўланди

7 Сентябрь 2020 11:27

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 1,2 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

7 сентябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 1 259 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 11 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган.

Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Алмати шаҳри (139) ва Нур-Султан (251) шаҳрида, Алмати (105), Ақмола (95) ва Қарағанди вилоятларида (97) тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

- коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

- COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.

Юқорига