Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусдан тўлиқ тузалмаганлар совуқ тушгач пневмония билан жиддий касалланиши мумкин – шифокор

23 Октябрь 2020 11:02

AQTAU. Kazinform - Сўнгги ойларда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай, айрим ҳудудларда карантин талаблари кучайтирилган. Манғистау вилоятининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Марал Қадир, агар коронавирус ёки вирусли пневмония билан касалланганлар тўлиқ тузалмаса, совуқ кунлар келиши билан уларнинг касаллиги жиддий безовта қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавируснинг биринчи тўлқини шу йилнинг мартидан июл ойининг охиригача давом этди. Шундан сўнг август-сентябрь ойларида аҳвол яхшиланди. Кузда нафас олиш йўллари касалликлари кўпаяди. Агар коронавирус ёки вирусли пневмония билан оғриган одамларнинг ўпкасидаги яллиғланиш ўз вақтида тўлиқ даволанмаса, совуқ кунлар бошланиши билан пневмония такрорланиши мумкин. Физиотерапия бўлими мутахассислари илгари ушбу беморлар билан ишлашган. Яъни, улар мунтазам равишда нафас олиш машқларини бажаришлари керак», - деди у Kazinform мухбири билан суҳбатда.



Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига