Об-ҳаво
Астана -16 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусдан соғайганлар қон босимини мунтазам равишда кузатиб бориш керак - мутахассислар

30 Октябрь 2020 14:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирда шифокорлар COVID-19нинг асоратлари ва эпидемиянинг инсон организмига таъсирини ўрганишмоқда. Бу янги юқумли касаллик бўлгани сабабли, мутахассислар ҳали аниқ бир хулосага келмаганлар, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Шифокорлар COVID-19 билан касалланган одамни соғлиғини тиклаш учун узоқ вақт керак деб ҳисоблашади, чунки инфекция нафақат ўпкага, балки инсоннинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилади.

Инфекция аввал ўпкага, кейин буйрак, юрак ва ошқозон ости безига таъсир қилади. Буни мутахассислар пост- COVID-19 синдроми пайтида кузатдилар.

«Постковид синдроми тушунчаси мавжуд. 2-3 ойдан сўнг, яъни инфекциянинг оғир босқичидан кейин пайдо бўлади», - дейди «Миллий кардиожарроҳлик илмий маркази» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Маҳаббат Бекбосинова.

Шунинг учун даволаниб чиққан беморлар тиббий реабилитациядан ўтиши керак. Махаббат Бекбосинованинг сўзларига кўра, ковиддан кейин қон босими юқори бўлган беморлар сони кўпайган.

«Ковид бутун инсоният учун стрессга айланди. Юрак-қон томир касалликларидан вафот этувчилар сони кўпайгани йўқ. Биз таҳлил қилдик ва ўтган йил билан таққосладик, ўзгариш йўқ. Аммо реанимация бўлимидаги беморларнинг 50-70 фоизида артериал гипертония, қолган 30 фоизида қандли диабет, яъни коронавирусдан кейинги диабет касаллиги бор», - деди М.Бекбосинова.

Унинг айтишича, юрак тўғри ишлаши учун одамнинг асаб тизими тинч бўлиши керак. Мутахассислар ковиддан кейин қон босимини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия этадилар.

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига